Давлат рақобат қўмитаси Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми ортганлигини маълум қилди

мая 13 / 2016

alt

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан, мавсум олди шакар маҳсулотига бўлган талабнинг ошишини ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчиларни етарли даражада маҳсулот билан таъминлаш, маҳсулотнинг сунъий танқислигини келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида амалий ишлар бажарилмоқда. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилади.

Қайд этилишича, шакар ишлаб чиқарувчи “Хоразм шакар” АЖ ҚК ҳамда “Ангрен шакар” МЧЖ ХК ларида амалга оширилган ишлар давомида, жорий йилнинг январь-апрель ойларида ишлаб чиқарилган шакар маҳсулоти ҳажмлари, ўтган йилнинг шу ойларига нисбатан ўсиш суръати 118,6 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, 2016 йилнинг май-август ойларида ҳар ой учун ўртача биржа савдоларига қўйиладиган маҳсулот ҳажмлари ўтган апрел ойига нисбатан 1,6 марта кўпроқ маҳсулот қўйилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида, шу жумладан Тошкент шаҳрида 1 кг шакарнинг улгуржи нархи 3200 сўмга тенг. Шунингдек, йирик супермаркетларда истеъмолчиларга қулай бўлиши учун 1 кг, 2 кг ва 5 кг қадоқланган ҳолда шакар савдоси ташкил қилинган бўлиб, уларнинг чакана нархи 1 кг учун 3700 сўмдан ошмаслиги таъминланган.

Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан доимий равишда жойлардаги савдо корхоналари томонидан шакар маҳсулотини белгиланган нархлардан юқори бўлмаган нархларда сотилиши назорат қилиб келинмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *