Давлат органлари ва маҳаллий раҳбарлар танқидларга тез-тез жавоб бера бошлади

дек 07 / 2019

alt

Мониторинг натижаларига кўра, жорий йилнинг ноябрь ойида оммавий ахборот воситалари танқидларининг 73 фоизига давлат тузилмаларидан расмий муносабат билдирилган.
 

Бунга республика аҳамиятидаги ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимликларда матбуот хизматларини ташкил этилиши ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш орқали эришилди. Бугунги кунга келиб 100 дан ортиқ республика ташкилотлари, 200 га яқин туман ва шаҳар ҳокимликларида ахборот хизматлари ташкил этилди.
 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида республика даражасидаги 20 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига оид эълон қилинган жами 334 та танқидий материалнинг 264 таси (79%) га, 14 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига оид 314 та танқидий материалнинг 211 таси (67%)га муносабат бирдирилиши ташкиллаштирилган. 

Ваҳоланки, шу йил июнь ойида танқидий материалларга муносабат 18 фоиздан ошмасди. 
 

Сирдарё, Сурхондарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари матбуот хизматлари қарийб барча танқидларга муносабат билдирган.

alt

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *