Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш мумкин бўлган ОТМлар рўйхати эълон қилинди
июн
12 / 2019
Онлайн тарзда my.gov.uz портали орқали ёки Давлат хизматлари марказлари ёрдамида ҳужжат топшириш мумкин бўлган олий таълим муассасалари рўйхати эълон қилинди:
1. Тошкент давлат юридик университети;
2. Қорақалпоқ давлат университети;
3. Гулистон давлат университети;
4. Фарғона давлат университети;
5. Самарқанд давлат университети.
Мутахассисларнинг ўртача ҳисобига кўра, ўтган йили тажриба тариқасида ўтказилган Тошкент давлат юридик университетига онлайн қабул натижасида 7 мингдан зиёд оила 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тежаб қолган.
Бир қатор ҳужжатлар учун қўшимча ҳаражатлар камайтирилган — 086-сонли тиббий маълумотнома, яшаш жойидан маълумотнома, фотосуратлар, шунингдек, пойтахтга келиб-кетишга ва бу ерда яшаш билан боғлиқ ҳаражатлар.
ДХМлар орқали ҳужжат топшириш учун фақатгина 2 та ҳужжат сўралади:
- фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).
Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.
- Шархлар
- Фикрингизни қолдиринг