Даҳшатли автоҳалокатда айбдор бўлган шаҳс қўлга ушланди

янв 11 / 2020

alt

9-январь куни тахминан соат 23.20 да Бунёдкор кўчасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида Lacetti русумли автомобилнинг икки нафар йўловчиси ҳалок бўлганига, яна икки нафар йўловчиси ҳайдовчи билан бирга шифохонага тушишига сабаб бўлган BMW русумли автомобиль ҳайдовчисининг шахси аниқланди, деб хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси.


У - автомобиль эгаси К.М.нинг ўғли 30-ёшли Нурбек Т. эканлиги маълум бўлди. Ҳозирги вақтда у кўлга олинди. ЙТҲ вақтида Нурбек Т. спиртли ичимлик таъсири остида бўлган, бу ҳақда наркологик экспертизанинг хулосаси бор. Қўлга олинган шахснинг юзида ЙТҲ вақтида етган ва жиддий бўлмаган тан шикастлари мавжуд.

Суд Нурбек Т.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади. Тергов давом этмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *