Дам олиш кунлари ёғингарчилик ва совуқ бўлиши кутилмоқда

дек 13 / 2019

alt

Эртага Ўзбекистон ҳудудига айрим жойларда қорга айланадиган ёмғирли совуқ ва нам ҳаво оқимлари киради, деб хабар қилади Ўзгидромет.

Ҳароратнинг суткалик ўзгариши унчалик катта бўлмайди, кечаси 2 даража совуқ -  3 даража илиқ бўлади, кундузи эса 3-5 даража илиқдан ошмайди, бу ойнинг шу куни учун хос бўлган ҳарорат меъёридан 3-5 даражага пастдир.

Якшанба куни совуқ ҳаво ёғингарчиликни суриб чиқаради, тунги ва эрталабки соатларда туман ҳосил бўлиб, айрим жойларда кўриниш ёмонлашиши мумкин. Тунги совуқ 3-5 даражагача етади, кундузи ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида бўлиб, аввалгидек кун меъёридан паст бўлади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *