Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

июл 19 / 2019
alt
 
Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, 20-21 июль кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
 
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилояти ҳарорат кечаси 24-29, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
 
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
 
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси 24-29, кундузи 40-45 даражага етади.
 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
 
Республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси 17-22, кундузи 29-34 даражани ташкил этади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *