Дам олиш кунлари мамлакатимизда илиқ об-ҳаво кутилмоқда

ноя 29 / 2019

alt

Бугун совуқ антициклон чегараси Қозоқистоннинг шимоли-шарқий қисмига силжиб, унинг республикамиз ҳудудига таъсири аста камаяди, деб хабар қилади Ўзгидромет. Кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилиб 4-9 даража илиқни ташкил қилади, бироқ бу ҳарорат ҳам меъёрдан паст.

Дам олиш кунлари Каспий денгизи жанубидан илиқ ва нисбатан нам ҳаво оқимининг кириши билан мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 1 декабрда куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат фони кўтарилиб боради ҳамда кечаси 0-3 даража илиқ, кундузи 12-15 даража илиқ бўлади.

Эртага, 30 ноябрь куни эса қуйидагича об-ҳаво кутилмоқда.

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° совуқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ,  кундузи 10-15° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *