Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қорли об-ҳаво кузатилади

дек 09 / 2016

alt

Гидрометеорология маркази маълум қилинишича, 10-11 декабрь кунлари республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Баъзи ҳудудларда шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача кучаяди. Фақат Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчиликлар кузатилмайди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кечаси 5-3 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқдан 6 даража илиқгача кўтарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 8-3 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқни ташкил этади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кечаси 8-3 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ ва 3 даража илиқга етади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 7-2 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ ва 3 даража илиқни ташкил этади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 5-0 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ ва 3 даража илиқга етади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-5, кундузи 5-0 даража совуқ бўлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *