Дам олиш кунлари ҳам об-ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

дек 06 / 2019

alt

Бугун мамлакатимизга Каспий денгизи томонидан кирган антициклон сабабли ҳаво булутли ва салқиндир. Кун охирига келиб, кечаси ва эртага эрталаб фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат фони меъёрга яқинлашиб 7-12 даража илиқдан кўтарилмайди, дея хабар беради Ўзгидромет.

Дам олиш кунларида бутун республика ҳудуди нисбатан салқин ва қуруқ ҳаво оқими таъсирида бўлиб ҳаво очиқ бўлади. Эртага кечаси кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, якшанба кечаси ҳарорат 0-5 даража илиқдан ошмайди, айрим жойларда 2 даражагача совуқ бўлади, кундузи эса 14-17 даражагача илийди. Бундай ҳарорат меъёрдан 3-5 даражага юқори.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *