Бухорода юк ва енгил автомашина иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, икки киши ҳалок бўлди

июн 01 / 2020
alt
Бухоро вилоятининг чўл ҳудудидан ўтувчи йўлда «Lacetti» ва «MAN» машиналари иштирокида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
 
Қайд қилинишича, 2020 йилнинг 31 май куни соат 17:30 да ҳайдовчи 24 ёшли Ш.Х., бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомашинани «Ғузор- Бейнеу» йўналишидаги А-380 йўлининг Жондор тумани “Луқмон” Газли чўл ҳудудидан ўтувчи асфальт йўлдан бошқариб кетаётган бўлган. Йўлнинг 301-километрига етганида, у ўзига нисбатан йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган 46 ёшли Д.Ш. бошқарувида бўлган “MAN” русумли як автомашинасини олд қисмига бориб урилган ва йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.
 
alt
 
Оқибатда «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси Ш.Х. ва ушбу автомашина олд йўловчи ўриндиғида ўтирган йўловчи 48 ёшли Т.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойда вафот этган.
 
Ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан  жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Бухоро вилояти ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *