Colgate дизайнига тақлид қилинган Galaxy тиш пастаcи сотувдан олинади

мая 08 / 2019

alt

Американинг Colgate-Palmolive Company компаниясининг Ўзбекистоннинг Torimed Pharm МЧЖ томонидан Galaxy номи остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотининг ташқи кўринишини Colgate компанияси товар белгисига тақлид қилиш йўли билан компания интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар беради.
 
Қайд этилишича, Galaxy товар белгисига эга тиш пастасининг тюбики ва қадоғи ташқи кўринишининг ранг гаммаси ва бошқа элементлари Colgate маҳсулотининг ташқи қиёфасига жуда ўхшаш, бу истеъмолчиларнинг ушбу тиш пастаси ишлаб чиқарувчиларига нисбатан чалғишига олиб келади.
 
Ноҳалол рақобатга олиб келадиган қоидабузарлик факти ўз тасдиғини топгани туфайли «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасини бузганлиги тан олинган Torimed Pharm МЧЖга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
 
Torimed Pharm МЧЖга Colgate-Palmolive Company маҳсулотлари қадоғи дизайнига тақлид қилувчи қадоқда маҳсулотларни сотиш ва реклама қилишни тўхтатиш йўли билан қонунбузарлик ҳолатини бартараф қилиш ҳақида кўрсатма берилган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *