"Coca-Cola"га ўхшаш "Frutto Cola" учун янги этикетка дизайни ишлаб чиқилди

мая 29 / 2019

Картинки по запросу €œFrutto Cola€

Америка қўшма штатларининг "The Coca-Cola Company" компанияси “NORIN BOTTLERS” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Frutto Cola” алкоголсиз ичимлигининг этикеткасидаги баъзи белгилар “Coca-Cola” белгилари билан ўхшаш эканлигини маълум қилиб, қўмитадан ушбу ҳолатни ноҳалол рақобат ҳолати сифатида кўриб чиқишни сўраган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси маълум қилади.
 
Ишни кўриш жараёнида, Наманган вилоятида жойлашган “NORIN BOTTLERS” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Frutto Cola” ичимлиги этикеткасидаги баъзи элементларнинг ҳақиқатан ҳам “Coca-Cola” товар белгисидаги элементлар билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш эканлиги аниқланган.
 
“Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида товарни рақобатчининг товар белгисига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда этикеткаларга, ўровларга жойлаштириб сотиш тақиқланиши белгилаб қўйилган. “NORIN BOTTLERS” МЧЖга нисбатан қўзғатилган ишни кўриб чиқиш натижасида кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган ва жамиятга “Coca-Cola” товар белгисидаги элементлар билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилардан фойдаланиш ҳолатини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган.
 
Қўмита бугунги кунда “NORIN BOTTLERS” МЧЖ томонидан монополияга қарши органнинг кўрсатмаси бажарилгани, шунингдек “Frutto Cola” ичимлиги учун янги этикетка дизайни ишлаб чиқилганини маълум қилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *