Чорсу меҳмонхонасини сотувга қўйиш шартлари эълон қилинди

сен 21 / 2019

alt

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги қарорига мувофиқ, собиқ Чорсу меҳмонхона комплексини сотиш шартлари эълон қилинди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган мазкур меҳмонхонанинг “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасидаги бошланғич қиймати 1 сўмга тенг. Аукцион босқичи эса 100,0 млн.

Аукцион савдоларида қатнашиш учун талабгор шахсий кабинетини ва шахсий ҳисоб рақамини очиши учун www.e-auksion.uz сайтидан рўйхатдан ўтиши;,белгиланган инвестиция суммасининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорида шахсий кабинетдаги ҳисоб рақамини тўлдириши ва объект учун белгиланган лот рақамига ариза бериши (бунда, савдо ғолиби томонидан шартнома тузилиши рад этилган тақдирда закалат суммаси қайтарилмайди) лозим.

Меҳмонхонани сотиб олиш бўйича ғолиб бўлган инвестор олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар белгиланган тартибда инвестиция миқдорининг камида 10 фоизи (2,5 млн. АҚШ долларига тенг) миқдоридаги маблағни ўзининг хизмат кўрсатувчи банкида алоҳида ҳисоб рақами очган ҳолда жойлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (тегишли тижорат банкдан маълумотнома) ҳамда ушбу маблағларни инвестиция киритиш учун фойдаланиш бўйича кафолат хатини тақдим этиши лозим.

Қўшимча талаблар: 2 йил ичида 25 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 150 та иш ўрни яратиш.

Электрон онлайн аукцион савдолари жорий йилнинг 21 октябрь куни соат 09:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Чорсу меҳмонхонаси 2017 йилда туркиялик бизнесмен Аҳмет Демирга берилганди. Аммо тадбиркор инвестицион мажбуриятларини ўз вақтида бажармагани айтилганди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *