Чимёнга қатнайдиган автобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

июл 25 / 2019

Картинки по запросу Toshkent€”Chimyon

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғига олиб борувчи 4Р 6 «Тошкент—Чирчиқ—Чимён» автомобиль йўлининг 69-72 километрлари оралиғида «Уч терак» қишлоғи ҳудудида йўлнинг қатнов қисми тупроқ кўчкиси натижасида жиддий зарар кўриб, қатнов қисми ёпилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
 
Ҳозирда эски айланма йўл орқали енгил автомобиллар ҳаракатига вақтинча рухсат этилган.
 
Ушбу автомобиль йўлининг Галавасой, Уч терак, Чимён ва Навобод қишлоқларидан ўтган қисми автобус ва микроавтобусларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминловчи омиллар, яъни техник воситалар билан тўлиқ жиҳозланмаганлиги сабабли вақтинча ҳаракат чекланади.
 
Дам олувчилар томонидан буюртма асосидаги М2 ва М3 туркумидаги жамоат транспортлари Бўстонлиқ тумани Чорбоғ қўрғони 4Р 12 “Бектемир – Чирчиқ – Чорбоғ” автомобиль йўлининг 74-километригача ҳаракатланишлари мумкин.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *