Чилонзор туман прокуратураси ва МИБ кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатди

апр 04 / 2019

 

alt

Чилонзор туман прокуратураси томонидан тузилган ишчи гуруҳ тумандаги кам таъминланган ва ёрдам муҳтож оилалар шароитларини уйма-уй юриб ўрганган.

Аҳоли яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасидаги сезиларли ижобий ўзгаришига ҳисса қўшиш ҳамда жонли мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган ушбу суриштирув тадбирида бир қанча хонадон эгаларига моддий кўмак берилган. Бу ҳақда МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати UZ24'га маълумот берди.

Ўрганиш давомида мутасадди идоралар билан биргаликда “Катта Қозиробод” маҳалласида яшовчи М.Загребинанинг 1 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ҳомийлар ёрдамида қоплаб берилган.

Шунингдек, “Ал-Хоразмий” маҳалласида яшовчи А.Акромованинг электр энергиясидан қарздорлиги учун муқаддам тармоқдан узиб қўйилган бўлиб, ҳомийлар ёрдами билан қарздорлик тўланган ва тармоққа қайта уланган.

Бундан ташқари, туманда яшовчи Т.Ташходжаеванинг табиий газдан бўлган 1 млн. 100 минг сўмлик, Д.Ахмедованинг электр энергиясидан бўлган қарздорлигини қоплаш учун 1 млн сўм, ичимлик сувидан бўлган 750 минг сўм ва маиший чиқинди учун 250 минг сўм, А.Меҳмоновнинг табиий газдан бўлган 542 минг сўм, Б.Хусанованинг табиий газдан бўлган қарздорлиги учун 500 минг,  Ф.Сайфутдинованинг табиий газдан бўлган қарздорлик учун 700 минг сўмлик қарздорликлари ҳомийлар ёрдамида тўланишига амалий ёрдам кўрсатилган.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (08.01.2019 йил 4102-сонли) қарори доирасида ташкил этилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *