Чет давлатда яшириниб юрган гумонланувчини қўлга олинди

дек 04 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда чет давлат ҳудудида яшириниб юрган гумонланувчини қўлга олишди, деб хабар қилади ИИББ матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) ва 127 моддасида (“Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш”) кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланувчи ва Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган 23 ёшли Сардор И.ни Украина ҳудудида қўлга олган.

Сардор И.нинг терговда айбланувчи тариқасида иштирок этишини таъминлаш учун Тошкентга этап қилдирилган ва суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *