Чегарада пиёдалар пайпоқ ва ички кийимига катта миқдорда доллар яшириб ўтмоқда

дек 13 / 2018

alt

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод авто” чегара божхона пости ходимлари томонидан, ушбу постга пиёда ҳолида кириб келган фуқаро Б.Д. божхона назоратидан ўтказилди.

Текширувда унинг ўнг ва чап оёқларига кийиб олган пайпоқлари ичида яширилган 20 минг АҚШ доллари топилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

alt

Худди шундай ҳолат “Ғишткўприк” чегара божхона постида ҳам содир бўлди. Ушбу постга пиёда сифатида кириб келган фуқаро Д.К. эгнидаги ички кийими ичига яширган 1 млн. қозоқ тенгесини қўшни давлатга олиб ўтаётганлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *