Бир ҳафтада 9 та чартер рейс орқали хориждагилар Ўзбекистонга олиб келинади

июн 01 / 2020
alt
Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш мақсадида, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ жорий ҳафтада Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан Туркия, Россия Федерацияси, БАА ва Миср Араб Республикаси шаҳарларига жами 9 та қатнов амалга ошрилади.
 
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, 1-7 июнь  кунларига белгиланган чартер рейслар жадвали:
 
1 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
2 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
3 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент 
3 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
4 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
5 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
6 июнь. Қоҳира – Тошкент –  Қоҳира 
6 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
7 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
 
Эслатиб ўтамиз, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ 25-31 май кунлари амалга оширилган 8 та қатнов орқали Россия Федерацияси ва Туркиядан жами 2118 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *