Буйрак ёки жигар трансплантациясига бошқа қариндошлар ўртасида ҳам рухсат берилди

дек 28 / 2019

alt

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (2019 йил 25 декабрь).

Киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил 1 апрелдан Ўзбекистонга I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда импорт қилинади.

Шунингдек, эндиликда буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш яқин қариндошлардан бошқа қариндошлар ўртасида ҳам амалга оширилади.

Илгари ушбу амалиётни фақат яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилишига рухсат берилган.

Бунда, қариндошлар деганда қуйидагилар тушунилади:

- болалар ота-онасига – 1-даражадаги;

- невара бобоси ва бувисига, шунингдек туғишган ака-ука ва опа-сингиллар – 2-даражадаги;

- эвара катта бобоси ва бувисига, шунингдек, тоға, амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан –3-даражадаги;

- тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар – 4-даражадаги қариндошдир.

Трансплантация эндиликда 9 та, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказларида амалга оширилади.

Илгари фақат 3 та тиббиёт муассасасида амалга оширилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *