Бурчимулладаги нефрит кўли ҳавзасига ўрнатилган топчанлар олиб ташланди

июл 15 / 2019

На данном изображении может находиться: один или несколько человек, на улице и природа

Бурчимулла давлат ўрмон хўжалигига мансуб Урунгоч сой хавзасида қонунга хилоф равишда ўрнатилган топчанлар олиб ташланди. 
 
На данном изображении может находиться: один или несколько человек, на улице и природа
 
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабарига кўра, ушбу ҳудуднинг бир қисми Чоткараев Улан Турдибаевич ва Қудратуллаев Бехруз Қутлимурадовичга 2019 йилнинг 21 май ва  20 июнда имзоланган шартномаларга мувофиқ ижарага топширилган.
 
Шартномага мувофиқ ушбу фуқаролар томонидан жами 10 та топчан ўрнатилган бўлиб, шулардан 5 таси Урунгоч сой кичик кўлининг қирғоқ олди минтақасига жойлаштирилганлиги аниқланди.
 
На данном изображении может находиться: один или несколько человек, люди стоят, на улице и природа
 
Текширув давомида ушбу топчанларнинг бештаси қонунга хилоф равишда сув ҳавзаси қирғоғига яқин жойлашгани ва сувни ифлослантиргани аниқланган ва Маъмурий жавобгарлик Кодексига асосан, фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан жарималар белгиланиб, келгусида ушбу ҳолат қайта содир этмаслиги бўйича огоҳлантирилган.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *