Бухоро вилояти коронавирусдан холи ҳудудга айланди

мая 22 / 2020
alt
Бугун Бухоро вилоятида 2, Самарқанд вилоятида 24, жами 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай тузалиб, реабилизацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
 
Берилган маълумотларга кўра, Бухоро вилоятида реабилизацияга кузатилган 2 нафар шахс ушбу ҳудуддаги коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги беморлар бўлиб турибди.
 
Таъкидлаш жоизки, Бухоро вилоятини холи ҳудуд бўлишига сабабчи бўлган икки нафар инсон ҳам инфекцияни беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Улардан бири 53 ёшли аёл бўлса, иккинчиси эса 6 ёшли қизалоқ. Шундай қилиб, вилоятда 442 нафар бемор касалланиш ҳолатидан батамом фориғ бўлди.
 
Фактларга кўра, айни пайтда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2438 нафарни ташкил этмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида барча беморлар тузалиб, улар яшил ҳудудга айлантирилганди. Шунингдек, Сирдарё вилоятидаги барча беморлар Тошкент шаҳрига кўчириб ўтказилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *