Бухоролик фуқаро ўз уйида ноқонуний равишда дори-дармон сотаётгани аниқланди

ноя 10 / 2016

alt

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси «ишонч телефони»га Жондор тумандаги Пўлатли қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яширин равишда дорихона фаолияти йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилган.

Мазкур мурожаат юзасидан давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида фуқаро ўз уйида аҳолига ноқонуний равишда дори-дармонлар сотаётгани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, дорихонадан 168 турдаги дори-дармон маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида давлат солиқ қўмитаси «ишонч телефони»ларига фуқаролардан 800га яқин мурожаатлар келиб тушган.

UZ24: Хабар ва янгиликларниƒ‚‚‚‚ Facebookƒ‚‚‚‚ ҳамдаƒ‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *