Бухорода замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар мажмуаси барпо этилади

дек 02 / 2019

alt

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июлда қабул қилинган 565-сонли Қарорига кўра, Бухоро шаҳрида “Bukhara City” номли замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар мажмуаси яратилиши белгиланган.

“Bukhara City” мажмуаси Бухоро шаҳрининг Ҳофиз Таниш Бухорий, Зулфия, Қаюм Муртазоев, Иброҳим Мўминов ва Саноатчилар кўчаларига туташ ҳудудларда самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдонда барпо қилишниши режалаштирилган. Мажмуа бош режасини илғор хорижий тажрибаларга мувофиқ ҳар томонлама мукаммал тайёрлаш учун лойиҳа бошқарувчиси сифатида Туркиянинг «Studio Vertebra» компанияси ва қурилиш соҳасида бошқа етакчи лойиҳалаш ташкилотлари жалб қилинган. Лойиҳага кўра, ҳудудда бизнес маркази, меҳмонхоналар, банклар, офислар, савдо-маиший шохобчалар, турар жой бинолари ва бошқа объектларни қуриш ишлари инвесторлар ва бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *