Бухорода ЙТҲ: юк машинаси икки нафар фуқарони уриб юборди, пиёдалар вафот этган

ноя 25 / 2019

alt

 

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълумотларига кўра, 24 ноябрь куни тахминан соат 11:30да 24 ёшли О.А. “ISUZU” русумли юк машинасида Бухоро шаҳар Дўстлик кўчасидан ўтувчи А-380 автомобил йўлининг 218 км.дан Газлишоҳ кўчасидаги айланма йўл томонга ҳаракатланиб келиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар 51 ёшли Т.Б. ва унинг аёли 49 ёшли Ю.Ё.ларни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида фуқаро Т.Б. ҳодиса жойида ҳалок бўлган, унинг аёли фуқаро Ю.Ё. эса РШТЁИМ Бухоро филиалида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро О.А.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *