Бухорода "Ватанпарвар" ташкилоти автомактаб мутахассиси имтиҳондан ўтказиб бериш эвазига пора олаётган вақтида қўлга тушди

янв 22 / 2019

alt

Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Жондор туман Хумин маҳалласида яшовчи, “Ватанпарвар” ташкилоти Жондор туман бўлими ходими, 1982 йилда туғилган фуқаро К.Н, Жондор туманида яшовчи, “Ватанпавар” ташкилоти таълим муассасаси битирувчисини алдаб, вилоят ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун, имтиҳондан ўтказиб бериш эвазига 250 минг сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида хизмат хонасида олган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 
  •  

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *