Бухорода Қозоғистон автобуси ағдарилиб кетди

авг 05 / 2019

alt

4 август куни соат 18:30 ларда Бухоро вилояти, Жондор тумани ҳудудидан ўтган А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 299-километрида «Van Hool» русумли KZ 545 APB 13 давлат рақам белгили автобус ЙТҲга учради. 
 
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар беришича, автобус рулида Қозоғистон фуқароси, Туркистон вилояти, Чимкент шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган А.Р. бўлган, у автобусини бошқариб бораётиб, номаълум сабабларга кўра рул бошқарувини йўқотган ва автобус йўл четига ағдарилган. 
 
Ҳодиса натижасида автобусдаги йўловчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. 10 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган. Қозоғистон Республикаси фуқароси А.Р. бошқарувидаги «Van Hool» русумли, KZ 545 APB 13 давлат рақам белгили автобус «Алмати-Нукус» халқаро йўналишида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширган.
 
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *