Бухорода Тожикистон автобуси ағдарилиб кетди

авг 20 / 2019

alt

19 август куни соат 15:37да Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудидан ўтувчи “А-380” автомобиль йўлининг 368 км.да “Москва-Душанбе” йўналишида ҳаракатланиб келаётган микроавтобуснинг орқа ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши натижасида ағдарилиб кетган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар беради.
 
“Мерс-Спиринтер” русумли микроавтобуси Тожикистон фуқароси Алижон Афғоновга тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида 9 нафар фуқаро Ромитан тумани Газли шаҳарчаси тиббиёт бўлимига олиб келинган. 3 нафари касалхонага ётқизилган шунингдек, воқеа жойида 6 нафарига биринчи ёрдам кўрсатилган.
 
Йўл транспорт ҳодисасига учраган қолган фуқаролар Газли шаҳарчасидаги меҳмонхонага жойлаштирилган ва уларга барча зарурий шароитлар яратилган.    
 
Аниқланишича, микроавтобусдаги йўловчилар Россиядан Ўзбекистон орқали Тожикистонга, яшаш манзилига қайтаётган ишчи мигрантлар бўлган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *