Бухорода «Мард ўғлон» Давлат мукофоти соҳиблари сараланди

мар 30 / 2019

alt

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан таъсис этилган “Мард ўғлон” давлат мукофоти том маънода, ёшлар учун зўр туҳфа бўлди. Президент ишончини оқлаш ва ўзбекнинг мард ўглони каби шарафли номга сазовор бўлишга иштиёқманд ёшлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

alt

Ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгашининг маълум қилишича, 2018 йилда ҳужжат топширганлар сони вилоят бўйича 791 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 2789 тага ошган.

alt

Фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш каби соҳалар бўйича энг фаол ёшлардан қабул қилинган ҳужжатлар орасидан жами 320 нафар номзодларнинг эришган ютуқлари, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллиги вилоят комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилган.

Вилоятдаги турли ташкилот, олий таълим муассасалари раҳбарларидан иборат вилоят комиссияси томонидан номзодларнинг бугунга қадар амалга оширган ишлари атрофлича таҳлил қилинган.

alt

Комиссия қарорига мувофиқ, сараланган ҳужжатлар Республика комиссиясига тақдим этилган. 

«Мард ўғлон» Давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига, олий ўқув юртлари талабалари ёки бакалавр даражасига эга ёшлар эса магистратура босқичига тегишли йўналиш бўйича кириш имтиҳонларисиз, давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг  

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *