Бухорода иситиш печи дудбуронининг нотўғри ўрнатилиши сабаб ёнғин келиб чиқди

янв 25 / 2019

alt

2019 йилнинг 23 январь куни Бухоро вилояти Вобкент тумани Кунжак қишлоғида жойлашган 58-уйда ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда ЁХББ матбуот хизмати.

Ёнғин оқибатида уйнинг 60 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйнинг 80 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби иситиш печи дудбуронининг нотўғри ўрнатилиши.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *