Бухорода ўтадиган илк халқаро зиёрат туризми форуми EuroNews'да ёритилади

фев 20 / 2019

alt

21 - 23 февраль кунлари Бухоро ва Самарқандда зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум бўлиб ўтади, унда ислом дунёсидаги муҳим халқаро ташкилотлар, ихтисослашган ташкилотлар, университетлар, дин уламолари, илмий-академик доиралар, зиёрат туризми соҳасидаги сайёҳлик компаниялари иштирок этишади.
 
Режалаштирилган тадбир ҳақидаги хабар жаҳон ҳамжамиятида кенг шов-шувга сабаб бўлди. Форумни ёритиш учун Европа ва Осиёнинг йирик телеканаллари – EuroNews  (Франция) ва Ал Жазеера (Қатар), “Ал-Аҳрам ал-Иқтисади” (Миср) журнали ва Diplomatic News (Покистон), “Коммерсант” (Россия), “Ал-Важхат” (Уммон) ва Ал Ҳаят (Саудия) газеталари вакиллари ташриф буюришади.
 
Маълумот учун,  EuroNews – дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни саккиз тилда эфирга узатувчи, Европанинг 24 соат давомийликда фаолият олиб борадиган етакчи ахборот канали саналади. 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *