Бухорода автомобиль ювиш аппаратини ўғирлаган 23 ёшли фуқаро қўлга олинди

мая 14 / 2016

alt

Бухоро вилояти Когон туман ИИБга 48 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, Деҳмирзаён қишлоғида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасидан унга тегишли "Керхер" русумли автомашина ювиш аппарати ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар ходимлари томонидан воқеа жойида тезкор-қидирув ҳаракатлари олиб борилди. Натижада ушбу жиноятни содир этган 23 ёшли фуқаро қўлга олинди, деб хабар қилади ИИВ ахборот хизмати.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *