Бухорода автобус ва "Нексия" автомобили тўқнашуви натижасида 3 киши ҳалок бўлди

ноя 29 / 2019

alt

Бугун,  29 ноябрь куни соат 07:15 ларда, Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 305-километрида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича,  Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган, 1997 йилда туғилган С.Х. “Нексия” русумли автомобилини “Тошкент-Хоразм” йўналишида бошқараётиб, рулда ухлаб қолиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, 1976 йилда туғилган Х.М. бошқарувидаги “Higer” русумли автобусининг йўлига чиқиб, тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчилари воқеа жойида ҳалок бўлган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *