Бухорода 23 ёшли йигит одамларнинг қарийб 580 минг долларини "Аҳмадбой усулида" ўзлаштирди

дек 13 / 2019

alt

Бош прокуратура департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 23 ёшли Ш.З. мулкий манфаат бериш бўйича ўз зиммасига мажбурият олиш йўли билан фуқароларнинг пул маблағлари ва мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириб келгани аниқланган, дея хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Жорий йил бошидан ноябрга қадар 21 нафар фуқароларнинг 633 400 доллари ва 22,5 миллион сўм пулларини жалб этиб, уларнинг олдидаги мажбуриятларини янги олинган пул маблағлари ҳисобидан қисман бажариб, фуқароларнинг 577 400 доллар ва 22,5 миллион сўмини қўлга киритган.

Жиноий фаолияти давомида қўлга киритган маблағларининг асл хусусияти ва манбаини яшириш мақсадида Ш.З. 153 миллион сўмга Lada Vesta автомашинасини сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадини легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.З.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.