Бухоро вилояти ҳокимлиги Арк қўрғони олдидаги дарахтлар кесилаётгани сабабини изоҳлади

дек 20 / 2018

alt

Сўнгги пайтларда Бухоро шаҳрида жойлашган Арк қўрғони олдидаги дарахтлар кесилётгани билан боғлиқ ҳолат ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бухоро вилояти ҳокимлиги аслида дарахтларга шакл бериш ишлари бажарилаётганини маълум қилиб, бунинг сабабларини UZ24'га қуйидагича изоҳлади. 

"Бухоро шаҳрининг қадимий Арк қўрғони олдидаги дарахтлар ўтган асрнинг 50 йилларида экилган бўлиб, шундан сўнг қаровсиз аҳволда қолган. Натижада дарахт шоҳлари ҳар томонга ўсиб, хунук манзара касб этган эди. Шаҳарнинг энг кўп туристлар ташриф буюрадиган ҳудудида жойлашган мазкур боғ ҳар йили куз ва қиш мавсумларида кўплаб қушлар учун бошпана вазифасини бажарарди. Бу эса ўз навбатида худудда антисанитар ҳолатларни юзага келтириб, маҳаллий аҳоли вакилларининг ҳам ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган эди".

Бугунги кунда ушбу дам олиш маскани ҳудудига чим (газон) экиб, хушманзара ҳолатга келтириш чоралари кўрилмоқда. Ўз навбатида қуёш нури бўлмаса, чимни (газон) ўстириш мутлақо имконсиз иш. Табиийки, дарахт шоҳларининг шаклга келтирилиши бу жараёнга ўзининг ижобий таъсирини ўтказади, – дейилади ҳокимлик изоҳида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *