Бугундан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланди

окт 25 / 2019

alt

Жорий йилнинг 25 октябрь кунидан Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, пойтахтда иситиш мавсуми бошланади, деб хабар қилади шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қарорга мувофиқ, иситиш мавсумига ўтиш 2 босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқичда – ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида).

Иккинчи босқичда – кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда.

Қарор билан, иситиш мавсумига ўтишни якунлаш, 2019 йилнинг 30 октябрь кунига қадар белгиланган.

Ҳурматли хамшаҳарлар!

Агар Сизнинг турар-жойингизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида муаммолар юзага келса, у ҳолда Тошкент шаҳар хокимлиги қошидаги Коммунал хизматлар бошқарув марказининг 1055 қисқа

ва (71) 210-01-87 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз, дейилади хабарда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *