Бугун ўзбекистонликлар сўнгги 70 йилдаги энг катта Ойни кўришлари мумкин бўлади

ноя 13 / 2016

alt

NASA маълумотларига кўра, 13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар кечаси Ой Ерга 1948 йилдан бери энг қисқа масофага яқинлашади. Кейин бундай Суперойни фақатгина 2034 йилдагина кузатиш мумкин бўлади.    

Самарқанд давлат университети физика факельтути астрономия кафедраси ассиссенти Шуҳрат Эгамбердиев ушбу табиий ҳодисага шундай изоҳ берди:

"Маълумки, Ой сайёрамиз атрофида эллипссимон орбита бўйлаб ҳаракат қилади. Ойнинг сайёрамизга нисбатан яқинлашиши ва узоқлашиши шу билан тушунтирилади. Якшанбадан (13 ноябь) душанбага (14 ноябрь) ўтар кечаси Ой Ерга максимал даражада яқинлашади, яъни перигейда жойлашади. Бундай ҳодиса охирги марта 1948 йилда кузатилганди. Биз самарқандлик астрономлар Саттепода жойлашган илмий-ўқув марказида бу ҳодисани кузатмоқчимиз. У ерда кучли GRUBB-PARSONS телескопи жойлашган. 

Бироқ бизнинг вилоятдаги кўпчилик одамлар телескопсиз ҳам соат 21:50дан 4:15гача бу ноёб ҳодисанинг гувоҳи бўлишлари мумкин бўлади. Ой тонгга яқин Ерга 351722 км гача яқинлашади. Бу ҳодиса вақтида Ой одатдагидан 14 фоизга каттароқ ва 30 фоиз ёрқинроқ бўлади.

Ҳаммани тинчлантириб қўя қолай, бу ҳодиса ҳеч қандай табиий ўзгаришларга олиб келмайди. Ой 14 ноябрдан яна биздан олислаша бошлайди".

Манба: "Самаркандский вестник" нашри

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *