Бугун Cирдарё ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади

дек 17 / 2019

alt

Сирдарё вилояти. 35 кВли “У.Юсупов” ҳамда “Фарғона” подстанциясининг 35 кВли мойли ўчиргичларида соат 08:00 дан 17:00га қадар профилактика ишлари олиб борилиши сабабли  Оқолтин туманининг “Бўстон” ва “Андижон” МФЙ ҳудудларида вақтинчалик электр энергия таъминотида узилиш бўлади.

 

Наманган вилояти. Наманган шаҳридаги 110/6 кВли “Нестле” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар, Наманган шаҳрининг “Баҳор”, “Олвализор”, “Янги Аср”, “Марғилон” ва “Хақиқат” МФЙлари ҳудудларида электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;

Норин туманидаги 110/35/10 кВли “Чўжа” ва 35/10 кВли “Амир Темур” нимстанцияларида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар, Норин туманининг “Юқори ва Пастки Чўжа”, “Учтепа”, “Ўзбекистон” ва “Навоий” МФЙлар ҳудудларида электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;

Уйчи туманидаги 110/35/10 кВли “Оҳунбобоев” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар Уйчи туманининг “Бирлашган”, “Қашқар”, “Эзгулик” “Қахрамон”, “Мустақиллик”, “Хизиробод” ва “Кесканёр” МФЙлар ҳудудларида электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;

Тўрақўрғон туманидаги 35/10 кВли “Шаҳанд” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар Тўрақўрғон туманининг “Оқтош”, “Юқори Мўғилтой”, “Бураматут” “Калвак”, “Мозоркўхна” ва “Беруний” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;

Наманган шахридаги 35 кВли “Фазо” ва “Санатория” электр узатиш ҳаво тармоқларида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар Наманган шахрининг “Тўқувчи”, “Мустақиллик”, “Ишонч”, “Истиқбол” ва “Атангангузар” ҳамда Янгиқўрғон туманининг “Баркамол”, “Ровут”, “Қизилқиёк”, “Нурафшон”, “Қуйиқораполвон”, “Барака” ва “Қораполвон” МФЙлар ҳудудларида электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

 

 

 

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *