Бу йил Тошкентга қарийб бир миллион сайёҳ ташриф буюрди

дек 12 / 2019

alt

2019 йилнинг январь-ноябрь ойларида пойтахтимизга 947,1 минг сайёҳ ташриф буюрди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу 19 фоиз кўп деганидир. 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида Тошкентга 799,1 мингта сайёҳ келган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги туризмни ривожлантириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Иззатбек Жўраев таъкидлаганидек, илгари хорижий сайёҳлар Тошкентга, асосан, сайёҳлик мавсумида ташриф буюрган бўлса, ҳозир вазият ўзгарди.

Ўртача сайёҳлар 2 кун давомида Тошкентда қолишади, бироқ Тошкент туризмни ривожлантириш департаменти хорижий меҳмонлар учун 3-4 кун давом этиши учун иш олиб бормоқда.

Бунинг учун ҳокимлик билан биргаликда янги сайёҳлик йўналишларини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда ва ҳар ойда Тошкентнинг сайёҳлик компаниялари ва сайёҳлик операторларига уларнинг туристик йўналишларига қўшилиши учун таклиф этилади. 2019 йилда 32 та янги маскан сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритилди (декабр ойининг бошига кўра).

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *