Бозорларда гўшт 32-36 минг сўмдан сотилмоқда — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

июл 10 / 2019

Картинки по запросу гўшт нархи

Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархлари асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида 40 та “Элга хизмат” савдо нуқтаси ташкил этилди
 
Шунингдек, деҳқон бозорларида гўшт нархининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида жами 30 та савдо жойлари бепул ажратиб берилган. Улар томонидан арзонлаштирилган нархларда қўй ва мол гўшти - 1 кг учун 32 000-36 000 сўмдан сотилиши белгиланган.
 
Тухумнинг донаси 350 сўмдан 550 сўмгача, музлатилган ва янги сўйилган товуқ гўшти келтирилиб 1 кг 14 000-18 000 сўмгача нархларда аҳолига сотилиши ташкил этилган.
 
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан деҳқон бозорларининг марказий ҳудудларидан озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси учун жойлар ажратилган ва уларда товарлар арзонлаштирилган нархларда сотилиши йўлга қўйилган. Масалан: шакар 4 600 сўмдан 4 850 сўмгача, ун 2 700 сўм, гуруч 5 700 сўм, ўсимлик ёғи 8 800-9 000 сўм.
 
Шу кунга қадар Тошкент шаҳар деҳқон бозорларига Сурхондарё вилоятидан 1 500 тоннадан ортиқ картошка, пиёз ва карам маҳсулотлари келтирилиб, алоҳида ташкил этилган савдо расталари ва юк машиналари орқали арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда. 
 
Айни пайтда барча деҳқон бозорлари худудларида 40 дан ортиқ юк машиналари ҳамда алоҳида ташкил этилган савдо расталари орқали арзонлаштирилган нархларда 375 тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, сабзавотлар ва хўл мевалар савдоси ташкил этилди ва давом этмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *