Божхонада ўқ-дори олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

дек 18 / 2019

alt

Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар контрабандасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент  халқаро аэропортидан хорижга учиб кетиш чоғида “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган Б.Т. исмли шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва жисмоний шахслар томонидан олиб чиқилиши тақиқланган 1 дона 5,45 мм. калибрли патрон борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилади.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *