Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси орқали Ички ишлар вазирлигига келиб тушган жами мурожаатларнинг 40 фоизини прописка масаласи ташкил этади

окт 11 / 2016

ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида қонун ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ички ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов билан суҳбатлашди.

alt

-€“ Ўзбекистон ҳукумати порталида очилган мамлакат Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали тушаётган мурожаатларда Ички ишлар вазирлигига тааллуқли саволлар ҳам бўлиши табиий. Бу мурожаатлар билан ишлаш қандай ташкил этилмоқда?

-€“ Вазирлигимизда Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушаётган мурожаатлар билан ишловчи махсус бўлим ташкил қилинди. Бўлим зарурий техник воситалар билан тўлиқ таъминланди ва унинг фаолияти алоҳида назоратга олинди. Келиб тушаётган мурожаатларнинг тез ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида улар фақат вазирликнинг марказий аппарати томонидан кўриб чиқилиши йўлга қўйилди.

Виртуал қабулхона орқали Ички ишлар вазирлигига жами 3,5 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди. Уларнинг 40 фоизи прописка, биопаспорт олиш ва фуқаролик масалаларига тааллуқли. Мурожаатларнинг 80 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри ҳамда Андижон, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.

Бундан ташқари, мурожаатларнинг маълум қисмини ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан, фуқароларга нисбатан содир этилган ўғирлик, фирибгарлик, шунингдек, тергов ҳаракатларини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар, профилактика инспекторлари фаолияти йўналишида, ички ишлар органларига ишга кириш ва қайта тиклаш ҳамда шу каби бошқа масалалар ташкил этаётир.


UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *