Бош вазир виртуал қабулхонасига одамлар нималар ҳақида мурожаат қилаётгани айтилди

дек 07 / 2016

alt

7 декабрь куни "Ўзбекистон" анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда  Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Маърузада Ш.Мирзиёев интернет тармоғидаги электрон қабулхонасига келаётган мурожаатлар мазмунига тўхталиб ўтди. Таъкидланишича, жорий йилнинг 25 сентябрида ишга туширилган ушбу қабулхонага фуқароларимиздан 218 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг қарийб 59 фоизи ечимини топган бўлса, 41 фоизи кўриб чиқилмоқда.

€œ"Очиқ айтишим керак, бу мурожаатлар таҳлилидан кўп нарса аён бўлди. Таъбир жоиз бўлса, улар ҳаётимизда мавжуд бўлган ўткир муаммоларга кўзимизни очиб берди.

Мана, одамлар нималар ҳақида мурожаат қилмоқда. Аввало, улар турли соҳалардаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, қонунга зид бўлган кўплаб идоравий йўриқномаларни бекор қилиш, ставкаси оптимал бўлган банк кредитлари ажратиш, тадбиркорлик бўйича ноқонуний текширишларга барҳам бериш ҳақида, ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолияти ҳақида мурожаат қилмоқда.

Шу билан бирга, аҳолимиздан уй-жой қурилиши, коммунал, транспорт ва савдо хизмати, энергия таъминотини, йўлларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда€", деди Ш.Мирзиёев.

Шунингдек, Ш.Мирзиёев қонун талабларини бажармаётган раҳбар ва мансабдор шахсларни нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка тортиш зарур, деб ҳисоблашини ҳам айтди.

  • Vahobjon
    22 сентябр 2017, 20:34

    Men xarbiy pasport olganman xarbiy xizmat qilmagan degan 1 oylik xizmatga bora olamanmi?

  • Мехмон
    15 декабр 2016, 20:11

    Ассалому алайкум Шавкат Мирзиёев.Сизга ва оила аъзоларизга тинчлик соглик-саломатлик.Ишларизда хар-доим омад мустахкам согликлик тилайман. Юртимиз тинч ва осойишта булсин. Кириб келаётган янги йил муборак булсин.

  • Мехмон
    15 декабр 2016, 18:12

    Ассалому-алайкум Шавкат Мирзиёев Миромонович мен Андижон вилояти Хонобод шахриданман. Бизи шахримиз жуда чиройли. Хоким бувага рахмат. Мана янги йил якинлашябди лекин байрам шукухи йук. Хар сафар байрам вилоят марказларида булади чекка шахарда хеч нарса булмеди. Янги яхши нарсалар марказда эскиларини чеккаларга жунатишиди. Хамма байрамлар кеч соат 18-00гача булади нега тухтатдилар деб сураса чегара худуди деб кучадаям юргизмеди. Одамлар ёйилиб байрам киладими ёки хамма уйда ёввойига ухшаб утирурами. Сиздан илтимос шундай байрам килиб беринг одамларди бутун умр ёдида колсин. Сизга ва оила аъзоларизга гузал ва самимий тилаклар ва ишларизга омад тилаб Хонобод халки

  • Мехмон
    13 декабр 2016, 12:48

    Hurmatli SHAVKAT MIROMONOVICH men sizga chin qalbdan mustahkam sog'liq, uzoq umr, vatanimiz rivojlanishi uchun bajarayotgan ishlaringizga omad, oilangizga tinchlik osoyishtalik hamda xalq farovonligi yo'lida qilinayotgan chora tadbilaringiz o'z samarasinin berishiga ishonaman. Hurmat ehtirom ila GULNARA

  • jorik11178
    11 декабр 2016, 08:21

    Ассалому алайкум Шавкат Мирзиёев Миромонвич Мен Андижон вилояти Хонобод шахриданман. Сизни 8-декабр кунги байрам табригизи оиламиз билан эшитиб жуда хурсанд булдик. Айникса уюшмаган ёшларга алохида катта этибор берганингиз учун рахмат. Бизнинг шахримизга жуда катта санатория курилётган эди негадур шу санатория курилиши тухтаб колди. Агарда шу санатория курулганда ишга тушганда камида 150 нафар бали ундан хам купрокдур одамлар доимий иш билан таъминланган булар эди айникса бекор юрган ёшлар шунга ёрдам беришизи сурайман. Олдиндан рахат. Ишларизга омад тилаб Журабек

  • Мехмон
    10 декабр 2016, 20:41

    men uzb fuqarosi qirgiz uzbek universitetini filologiya fakultetini tugatganman xozirgi vaqtda urta maxsus diplom bilan iwlab turibman qirgiz uzbek diplomini xanuzgacha inobatga olinmayapti bunga xam chora bormi

  • Мехмон
    10 декабр 2016, 19:24

    Буларга ёрдам бериш керак екан хали купшилик Вертуал хабулхонани билмас екан

  • Мехмон
    10 декабр 2016, 17:33

    Бу борада хам "салласини олиш урнига бошини олиш" холатлари учрамокда.Илгари 5 дакикада телефон оркали хал килинадиган муаммолар юзасидан портал оркали мурожаат килинса, жавобни расмийлаштириш учун ун баробар куп вакт сарфланмокда. Ходимлар жорий ишлари колиб, бир ой,бир йил олдинги ишлар буйича хисобот беришга мажбур булишяпти. Бу эса албатта яна янги камчиликларни келтириб чикаради.

  • Namangan viloyat kosonsoy tuman
    10 декабр 2016, 00:08

    Namangan viloyat Kosonsoy tumanida yawab voyaga yetib qirgizistonning uzbek fuqarosiga uzbekistonning FXDYO bulimidan qonuniy utib turmuwga chiqdim xozir uch nafar farzandimiz bor uzbekiston fuqarosi ota onam qari nafaqada meni farzandlarimga gamxurlik qiladigon otasi qirgizistonda qonuni uzbekistondan pasport olib fuqarolikka utib wu yerdan uy joy qilib yawasak buladimi men bir ayol bowim bilan farzandlarimni boqiwga qiynallib kettim.buning xam bir chorasi bormi.Oldindan raxmat

  • Namangan
    09 декабр 2016, 23:47

    Namangan viloyat Kosonsoy tumanida yawab voyaga yetib qirgizistonning uzbek fuqarosiga uzbekistonning FXDYO bulimidan qonuniy utib turmuwga chiqdim xozir uch nafar farzandimiz bor uzbekistonfuqarosi ota onam qari nafaqada meni farzandlarimga gamxurlik qiladigon otasi qonuni uzbekistondan pasport olib fuqarolikka utib wu yerdan uy joy qilib yawasak buladimi oldindan raxmat

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *