Бош вазир давлат органлари матбуот хизматлари фаолиятини танқид қилди

июл 31 / 2019

На изображении может находиться: один или несколько человек, люди на сцене и в помещении

30 июль куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида Вазирлар Маҳкамасида давлат органлари матбуот хизматларини ривожлантириш масалаларига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева хабар қилди.
 
Йиғилишда давлат органларининг ахборот фаолиятидаги камчиликлари кўрсатиб ўтилди, матбуот хизматларининг ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлардаги иштироки сустлиги қайд этилди. Натижада давлат органлари катта ишларни амалга ошираётганига қарамай, олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ҳамда Президент ва ҳукумат қабул қилаётган қарорлар аҳамияти тўғрисидаги ахборотни, улар бераётган баёнотларнинг асосий мазмуни ички ва хорижий аудиторияга тўлиқ етказилиши таъминланмаяпти.
 
Тадбир якунида Ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсати концепциясини тез фурсатда қабул қилиш, матбуот хизматларининг медиа маконидаги иштирокини кенгайтириш, улар ҳузурида экспертлар ва журналистлар гуруҳларини ташкил этиш, резонансли воқеалар рўй берганда давлат органлари раҳбарларининг тезкор чиқишларини уюштириш, шунингдек, аҳолини қисқа фурсатларда хабардор қилиш масаласига эътиборсиз бўлаётган мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш механизмини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар билдирилди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *