Бош прокурор қабулидан кейин қандай чоралар кўрилди?

мар 28 / 2019

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси томонидан пойтахтимизда ташкил этилган оммавий қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг шахсий қабули ташкил этилган эди.

Бош прокурор томонидан 125 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг мурожаати тингланди.

Ушбу қабулдан сўнг, 4 суд қарорига нисбатан протест келтирилди, 2 нафар шахсга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси ўзгартирилди, 1 нафар уй-жойи бузилган фуқарога компенсация тўлаб берилиши, шунингдек, 5 нафар шахс ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 74 таси суд, 15 таси прокуратура, 10 таси ички ишлар, 10 таси мажбурий ижро, 3 таси банк соҳасига оид, 2 таси иш билан таъминлаш, 2 та қурилиш ва 9 та бошқа масалаларга оид бўлган.

Оммавий қабул жараёнида 21 нафар шахснинг мурожаати қаноатлантирилиб, қолган 104 таси шахсан Бош прокурор назоратига олинди.

Жумладан, фуқаро С.Бобоеванинг Тошкент вилояти Тошкент туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича турмуш ўртоғи Ш.Давлатовга қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини бекор қилиб, озодликка чиқаришни сўраб қилган мурожаати қабул жараёнида суд идоралари билан ҳамкорликда кўриб чиқилиб, Ш.Давлатовга нисбатан қўлланилган мазкур эҳтиёт чораси бекор қилиниши таъминланди.

Фуқаро Т.Сафарованинг жияни Ш.Абдуллаевни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимига ишга киритиш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилди.

Қабул қилинган мурожаатларни ўз вақтида ва тўлақонли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида 42 жиноят, 20 фуқаролик, 8 маъмурий иш ва 4 иқтисодий иш Бош прокуратурага чақиртирилди. Улар ҳозирда мурожаатлар асосида ўрганилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *