Бош прокурор ишдан кетган Зойир Мирзаевнинг ўрнига вақтинчалик тайинланди

ноя 01 / 2018

– 31 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга янги вазифа топширилди

– Эндиликда Отабек Муродов Бош прокурор бўлиш билан бирга, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари вазифасини бажарувчи бўлади

alt

31 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга янги вазифа топширилган. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, Президент админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Президент топшириғига кўра, Бош прокурорга Ўзбекистон ҳукуматида янги вазифа топширилганини маълум қилган.

Эндиликда Отабек Муродов Бош прокурор бўлиш билан бирга, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари вазифасини бажарувчи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев шов-шувли равишда ишдан бўшатилганди. Муродов айнан Мирзаевнинг комплексига жавоб беради.

Маълумот учун, Отабек Муродов 1975 йили Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Бош прокуратуранинг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, Адлия вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

У 2002 йили Президент фармонига кўра «Жасорат» медали билан тақдирланган. 2017 йил мартида Ўзбекистон Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. У 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ҳисобланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *