Бош прокуратура: Тошкентда 6-қаватдан тушиб кетган талаба қиз вафот этди

мар 28 / 2019

alt

2019 йил 27 март куни соат тахминан 21:00 ларда 1994 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Талабалар кўчаси 63-сонли талабалар турар жойининг 6 қаватида жойлашган 609-хонасида вақтинча яшаган, фуқаро Ш.У., ушбу талабалар турар жойининг 6-қаватидан ўз эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб тушиб, олган тан жароҳатлари туфайли ТТА 2-клиникаси жонлантириш бўлимида вафот этган. Бу ҳақда «Дарё» Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига асосланиб, маълум қилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида таҳсил олувчи қиз ётоқхонанинг олтинчи қаватини ўзини ташлагани ҳақида хабар берилган эди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *