Бош прокуратура: МИБ фаолиятини қайта кўриб чиқиш кутилмаяпти

мар 18 / 2019

alt

Аввалроқ ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти қайта кўриб чиқилиши, бюро таркибини қисқартиришлар кутаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу хабарлар ҳақиқатга зидлигини маълум қилди.
 
«Мажбурий ижро бюроси ўз ишини Президентнинг 2017 йил 29 майда имзоланган фармонида белгиланган тартибда бажармоқда», — дейилади хабарда.
 
Қайд этилишича, келгусида бюро фаолияти, унинг номи ва бевосита бўйсунувчи юқори ташкилотини ўзгартириш ёки алмаштириш кўзда тутилмаяпти.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *