Бош прокуратура бир қанча жиноий ишлар бўйича ахборот берди

фев 01 / 2019

alt

Бош прокуратура матбуот хизмати бир нечта жиноят ишлари бўйича ахборот берди. Унга кўра, Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. фуқаро Д.М.нинг автомашинасига йўл ҳаракатлари хавфсизлиги бошқармасида ишловчи танишлари орқали «01 717» давлат рақамини олиб бериш эвазига 800 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Департаментнинг Риштон туман бўлими ва ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Риштон тумани «Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази» директори И.К. фуқаро Н.К.га туман ҳокимлиги захирасидан фермер хўжалиги ташкил этиши учун 6 гектар ер ажратиш тўғрисида туман ҳокими қарорини чиқартириб бериш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.К.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Фарғона электр тармоқлари» АЖ раҳбари У.К. ва бош муҳандиси И.О.лар «А» хусусий корхонасига тегишли автомашиналарга газ қуйиш шаҳобчаси ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 4000 АҚШ долларини хусусий корхона бош муҳандиси М.дан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.К. ва И.О.ларга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *