Боди-камералар муддати 2020 йил 1 январгача кечиктирилди

июл 03 / 2019

 

Йўл патруль хизмати инспекторларини боди-камералар билан таъминлаш ҳамда уларни ишга тушириш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди. Вазирлар Маҳкамаси мазкур масалага оид барча маълумотларни ўрганиб чиқиб, бугун ўзининг янги “Ички ишлар органлари ходимларини мобил видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 556-сонли қарорини чиқарди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар беради.
 
Ҳозирда бутун диққат-эътибор маълумотларни сақлаш қурилмаларини харид қилиш, дастурий таъминотни ишлаб чиқишга қаратилган. Бу вазифанинг ҳам асосий қисми бажарилган. Эртага йўлларда турли келишмовчиликлар ва зиддиятлар, бахс мунозаралар келиб чиқмаслиги айнан мана шу дастурий таъминотни тўғри ва аниқ ишлашига кўп жиҳатдан боғлиқ, дейилади хабарда.
 
alt
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *