Блогер пост остидаги шарҳларни ўчиришга мажбурми?

авг 14 / 2019

alt

Адлия вазирлигининг "Huquqiy axborot" каналида блогер пост остидаги шарҳларни ўчиришга мажбур ёки мажбур эмаслигига ойдинлик киритилди.
 
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ (ушбу талаблар блогерга ҳам таалуқли) веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги шарт:
 
- мавжуд конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш; 
-  уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш; 
-  давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш; 
- миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш; 
-  гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш; 
-  порнографияни тарғиб қилиш; 
-  қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш.
 
Демак, постлар тагидаги шарҳларда юқорида қайд этиб ўтилган ахборотлар мавжуд бўлган фикрлар, чақириқлар бўлса, қонун талабига кўра блогерлар у шарҳларни ўчириши лозим бўлади.
 

Мавзуга доир

• Бундан буён ОАВ, блогерлар, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенджерлардаги гуруҳлар модераторлари маълумотлари остидаги бузғунчи шарҳлар, ҳақоратли сўзлар, ёлғон изоҳлар учун ҳам жавобгар бўлади

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *